Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Кейнга "Тоттенхэм"дан кетишни маслаҳат беришди

Баҳо:
+ | -

"Челси"нинг собиқ юлдузи Жон Террининг фикрича, "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн чемпионликни қўлга киритишни истаса, жамоасини ўзгартириши керак.

"Тоттенхэм"да Кейн чемпионлик учун кураша олмайди ва у ғалаба қозонишга чанқоқ. Албатта, қачонки “Тоттенхэм”га зарар етказиш имконияти бўлса, мен ундан фойдаланаман”, — дея Террининг сўзларини келтиради Bein Sports.

29 ёшли Кейннинг "шпорлар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг трансфер нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

Премьер-лиганинг 297 ўйинида Кейн 195 та гол урган. Ундан олдинда фақат Уэйн Руни (491 учрашувда 208 гол) ва Алан Ширер (441 учрашувда 260 гол) турибди.

Киритилди: 12:14, 27.11.2022.
Ўқилди: 1538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик