68 ёшли аргентиналик собиқ машҳур мураббий Альфио Базиле ватандоши Лионел Мессининг дунёда тенги йўқ футболчи эканлигини айтиб ўтди.
“Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди. Криштиану Роналду ер юзидаги энг кучли футболчи бўлиши мумкин, агар Мессининг ўзга сайёрадан эканлигини тан олса. У тўп билан тўпнинг ўзиданда тезроқ югура олади. Бошқалардан фарқли равишда у фақат югурмайди – шундай катта тезликда ҳам ҳеч ким қила олмайдиган ҳаракатларни бажаради”, - дейди аргентиналик таниқли мураббий Goal.com нашрига берган интервьюсида.