Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Неймар ЖЧ плей-оффини ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

UOL хабарига кўра, Неймар тўпиғидан олган жароҳатидан ҳали тузалмаган.

Манба берган хабарга кўра, 30 ёшли футболчи терма жамоанинг турнирнинг 1/8 финал босқичидаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин. Вингер қайдномага киритилади, аммо ўйинга туширилмайди.

Бразилия чорак финалга чиққан тақдирда унинг ўйинида иштирок этиш эҳтимоли юқорироқ кўрилмоқда.

ЖЧ-2022да Неймар гуруҳ босқичининг 1-турида Сербияга (2:0) қарши ўйинда қатнашиб, 79 дақиқани майдонда ўтказди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.

Бразилия терма жамоаси “G” гуруҳида 2 учрашувда 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва ЖЧ-2022 1/8 финал босқичига муддатидан аввал йўлланмани қўлга киритди. Бугун, 2 декабрь куни бразилияликлар Камерун билан гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинини ўтказади (Тошкент вақти билан соат 23.59да бошланади), шундан сўнг жамоа қайси ўриндан плей-оффга чиқиши аниқ бўлади.

Киритилди: 19:37, 02.12.2022.
Ўқилди: 1434 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик