Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Майдон устаси - Яҳё Тоштемиров: "Бобур Арена" майдони энг яхшиларидан бири бўлади"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Андижон” жамоасида янги мавсум учун катта ҳажмдаги тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Айниқса, “Бобур Арена” стадионининг майдонида янгилаш жараёни бошлангани мухлисларни ҳам қувонтиряпти.

Шунингдек, стадион ёритгичлари ҳам энди талаб даражасига келтирилади.

Юртимиздаги бир қатор майдонларнинг сифатини идеал ҳолатга келтирган Учқун Қувонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ энди “Бобур Арена”да катта куч билан ишга киришган.

Майдон устаси, тажрибали мутахассис Яҳё Тоштемиров ҳозирги пайтда “Бобур Арена” стадиони майдонининг чимини янгилаш бўйича ишларни жиддий назорат қилиб бормоқда.

Қолаверса, мавсум бошлангунига қадар стадионни янада кўркам, чиройли ҳамда қулай шароитларга келтириш ишлари олиб борилади. Дастлабки вазифа эса бу майдон сифатини аъло даражада бўлишини таъминлаш ва ёритгич масаласини ҳам яхшилашдан иборат.

Майдондаги ишларни қандай кетаётгани юзасидан Яҳё Тоштемиров “Андижон” матбуот хизмати учун батафсил маълумот берди.

“Иш жараёнимиз жуда яхши кетяпти, - дея гап бошлади, майдон устаси. - Майдоннинг эски чими Бўстондаги футбол мактабидаги майдонга ётқизилади. Бу ердаги майдоннинг тагидаги қум-қатламларини ҳам ўша футбол мактабига олиб боряпмиз. Ҳозирда демонтаж ишларимиз якунига етди. Материалларга буюртма берганмиз. Ишимиз босқичма-босқич кетаверади. Кейин дренаж трубаларини ётқизишни бошлаймиз. Сўнгра шебен қатламини ташлаймиз. Уни текислаб олганимиздан сўнг “метписок” ҳам ташлаймиз. Сўнгра, суғориш системасига навбат келади. Ундан кейин майин қум ётқизилади. У билан параллел равишда 240 куб метрлик сув ҳовузи бўйича ишлар ҳам бажарилади. Кейин стадион ёритгичларини яхшилаймиз. Вилоят ҳокими куни кеча стадионга ташриф буюрган чоғида “прожекторлар”ни ҳам янгилаш бўйича яна топшириқлар берди. Ҳозир шунинг устида ҳам иш олиб боряпмиз.

Янги чим ётқизилиш ишлари янги йилдан кейинга мўлжалланяпти. Бизда тайёр экилган чимлар бор. Ҳаммаси назорат остида, сифатли. Қаршида ҳам, Тошкентда ҳам чимларимиз бор. Бу ерга Қаршида экилган чимларни олиб келиш мўлжалланяпти.

Стадионда олиб бораётган ишларимиз кўнгилдагидек давом этяпти. Биз бунгача 2017 йили “Насаф” стадионининг чимини янгилаганмиз. 2022 йил “Бухоро” марказий стадионининг майдонини ҳам сифат даражасига келтириб, фойдаланишга топширдик. Шунингдек, Тошкентдаги Жар стадиони майдонини ҳам ўзимиз қилганмиз. Фарғонадаги “Истиқлол” стадионини ҳам таъмирлаб яхши ҳолатга келтирганмиз. Ҳозирги вақтда “Бунёдкор” стадиони чими алмаштириб бўлинган. У ерда кейинги босқич ишлари кетяпти.

“Бобур Арена” стадионининг майдон чими якунда ФИФА талабларига жавоб берадиган даражага келади. Бу Республикадаги энг яхши майдонлардан бири бўлади.

Бизда ҳам йилдан-йилга майдонлар билан ишлайверганимиз учун тажриба ҳам ошиб боряпти.

Майдон тайёр бўлганидан кейин ўзимизни мутахассисларимиз бор ва бутун мавсум давомида яна ўзимиз назорат қилиб турамиз. Махсус ишчиларимиз қолишади ва чимни суғориб, парваришлаб турадилар.

Бундан буён стадионда тартибни ўрнатиш керак бўлади. Бу ерда асосий жамоа тур ўйинида ўйнаганидан сўнг, кейинги учрашувгача янада сифатли бўлиши учун парваришлаб турамиз. Эшитишимча, стадионда спорт коллежи ўқувчилари ҳам ўйнаб туришар экан. Лекин энди бундай бўлмайди. Биз майдонга жавобгар бўлганимиз учун бошқаларга рухсат бера олмаймиз. Бу ерда фақат асосий жамоа ўйнайди.

Биз мавсум бошига майдонни тўлиқ топширишга максимал даражада ҳаракат қиламиз. Яна қайтараман: бу энг яхши майдонлардан бири бўлади”, - дея фикр билдирди Тоштемиров.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 15:28, 03.12.2022.
Ўқилди: 1564 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.