Кириш Регистрация

Англияликлар бу хабардан ҳайратда қолган

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси футболчилари Рахим Стерлингнинг уйи ўғирланишидан ҳайратда қолди.

ЖЧ-2022 1/8 финалидан ўрин олган Англия - Сенегал (3:0) учрашуви олдидан вингер ушбу ўйинни ўтказиб юбориши маълум бўлганди. Кейинчалик маълум бўлишича, бунга унинг Лондондаги уйига ўғрилар ҳужуми сабаб бўлган. Стерлинг оиласидан хабар олиш учун Англияга учиб кетди.

Қуролли одамлар бостириб кирган пайтда унинг турмуш ўртоғи Пейж Миллиен ва уч фарзанди уйда бўлган.

Daily Mail нашрининг ёзишича, Англия терма жамоаси футболчилари бу ҳолатдан ҳайратда қолган. Ундан кейин уларнинг кўпчилиги уйларида кўрилган хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Киритилди: 15:39, 05.12.2022.
Ўқилди: 2263 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.