"Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кессиэ бугун клуб раҳбарияти билан учрашиб, келажагини муҳокама қилди.
Инсайдер Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, Кессиэ "Барселона" раҳбариятидан клубнинг у учун қандай режалари борлигини билишга ҳаракат қилган. Ярим ҳимоячи шартнома имзолашдан олдин ва'да қилинган вазифани олмаган.
Кессиэ бу мавсумда "Барселона" сафида барча мусобақаларда бор йўғи иккита гол урди. Миш-мишларга кўра, Франк А Серияга қайтиши мумкин, унинг хизматларига Миланнинг "Интер" клуби қизиқмоқда.