Доминик Ливакович Япония билан ўйинда пенальтилар сериясидан қўлга киритилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Хорватиялик дарвозабон ЖЧ-2022 1/8 финалида пенальтилар сериясида японияликларнинг учта зарбасини қайтарди ва жамоасини чорак финалга олиб чиқди.
"Ўзимни ажойиб ҳис қиляпман, биринчи навбатда жамоага раҳмат, муҳит ажойиб. Келган мухлисларга раҳмат.
Японияликлар бошида катта босим ўтказишди. Бу қийин ўйин бўлди, улар яхши тайёргарлик кўришди, лекин биз ҳам шундай эдик.
Биз учун энг қийин ўйинда ғалаба қозондик. Бу ҳаётимдаги энг яхши ўйин ва фаолиятимдаги энг яхши лаҳза”, - деди Загребнинг “Динамо” клуби дарвозабони.