Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Португалиянинг ўта йирик ғалабасидан сўнг Роналду пост қолдирди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2022 1/8 финалида Швейцарияга қарши ўйинни (6:1) сарҳисоб қилди.

“Португалия учун жаҳон футболидаги энг йирик мусобақада тарихий натижага эришган ақл бовар қилмайдиган кун. Иқтидор ва ёшликка тўла дабдабали ижро. Жамоамизни табриклаш керак. Олға, Португалия! — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқларда.

Роналду Швейцарияга қарши баҳсни захирада бошлади. Унинг ўрнига илк дақиқалардан майдонга Гонсалу Рамуш тушди ва у хет-трик қайд этди. Шунингдек голли узатма амалга оширди.

Чорак финалда Португалия терма жамоаси аввалроқ Испаниядан кучли эканлигини исботлаган Марокаш терма жамоаси билан учрашади. Учрашув 10 декабрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 06:04, 07.12.2022.
Ўқилди: 20597 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик