Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал Аргентина терма жамоаси вингери Анхель Ди Мария уни фаолиятидаги энг ёмон мураббий деб атаганига изоҳ берди.
“Анхель Ди Мария жуда яхши футболчи. Мен у билан "Манчестер Юнайтед"да ишлаганимда, унинг шахсий муаммолари бор эди, бу ҳам унинг ўйинига таъсир қилди. У мен унинг энг ёмон мураббийи эканлигимни айтди? У шундай дейдиган кам сонли футболчилардан бири. Афсуски. Мураббий баъзида ҳамма учун ҳам ёқмайдиган қарорлар қабул қилишга мажбур бўлади", - деди ван Гал.
Шунингдек, Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи "Манчестер Юнайтед"да Мемфис Депай билан ҳам унчалик яхши муносабатда бўлмаганини эслади.
"Манчестер Юнайтед"даги худди шундай ҳолат ҳозир ёнимда ўтирган Мемфисда ҳам бўлган. Лекин мураббий бекорга ҳеч нарса қилмайди. Балки бу нотўғри бўлгандир, лекин ҳозир орамиздаги муносабатларга қаранг - ҳаммаси бутунлай бошқача", - дейди ван Гал.