Кириш Регистрация
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония 1-0 Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея 1-0 БАА
16/04 20:30 Ироқ 0-2 Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони 4-2 Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Лондон-2012, 8-кун: Екатерина Хилько «сакрайди»

Баҳо:
+ | -

Олимпиаданинг саккизинчи куни ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироки қисқа ва лўнда бўлади. 4 август кунги мусобақалар анонсига тўхталиб ўтамиз.

Ўқ отиш
Сакина Мамедова энди ўз омадини 50 метрга милтиқдан уч хил ҳолатда (ётиб, туриб, тиззалаб) ўқ отишда синаб кўради. Хабарингиз бор, мерган спортчимиз 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отишда саралашдан ўта олмаганди. Бу сафар эса мусобақада иштирок этаётган ҳар бир спортчига 60 донадан ўқ берилади ва улар ҳар бир вазиятдан 20 донадан ўқ отишади. Ҳар бир нишон 1дан 10 баллгача баҳоланади. Энг кўп очко тўплаган 8 нафар спортчи финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади. Финалда эса мерганлар тик турган ҳолда яна 10 марта нишонга ўқ узишади. Финалнинг ҳар бир нишони 0,1дан 10,9 баллгача баҳоланади.

Трамполин
Екатерина Хилько бундан 4 йил олдин делегациямиз ҳисобига бронза медалини тақдим этганди. Бу сафар у ўша натижасини яхшилар. Ушбу йўналишда 16 нафар спортчи иштирок этади. Улар саралаш баҳсида 2 мартадан машқ бажаришади. 1) Ичига 2та мажбурий элементни олган стандарт машқ; 2) мураккаблик даражаси турлича бўлган эркин машқ. Энг кўп очко тўплаган 8 нафар иштирокчи финалга йўлланмани қўлга киритади.

Финал баҳслари ҳам бугун бўлиб ўтади. Унда спортчилар ичига 10та мажбурий элементни олган эркин машқни бажаришади. Якунда совриндорлар аниқ бўлади.

Бокс.
Олимпиадада иштирок этаётган 6 нафар спортчимиздан 3 нафари чорак финалга чиқиб бўлишди. Энди навбат Элшод Расулов (81 кг.) ва Ўктамжон Раҳмонов (64 кг.)га келди. Ушбу баҳслар кундузги дастурга белгилангани мухлисларга қулайлик яратади.

4 август, шанба. Ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги мусобақалар тақвими
13:00. Ўқ отиш, 50 мeтр, милтиқ. Сакина Мамeдова. Саралаш.
18:00. Трамполин. Екатeрина Хилько. Саралаш
19:45. Трамполин. Екатeрина Хилько. Финал (агар финалга чиқа олса)
18:45. Бокс, 64 кг. 1/8 финал. Ўктамжон Раҳмонов - Якуп Сенер (Туркия)
20:00. Бокс, 81 кг. 1/8 финал. Элшод Расулов - Яҳё эл-Мекашарий (Тунис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:22, 04.08.2012.
Ўқилди: 5715 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.