Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Тчуамени: "Мбаппе аввалги учрашувлардагидек ёрқин ўйин намойиш эта олмади"

Баҳо:
+ | -

Франциялик ярим ҳимоячи Аурелиен Тчуамени жамоадоши Килиан Мбаппенинг Марокашга (2:0) қарши жаҳон чемпионати ярим финалидаги ўйини ҳақида гапирди.

Тчуаменининг сўзларига кўра, 23 ёшли ҳужумчи африккаликларга қарши ўйинда аввалги учрашувлардагидек ёрқин ўйин кўрсата олмаганига қарамай, Франция термаси учун жуда фойдали ўйнади.

"Менимча, у яхши ўйнади. У бизга майдонда жуда кўп ёрдам беради ва биз Мбаппе рақиб учун хавф туғдираётганини биламиз", - деди Тчуамени PSG Talk билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мундиалнинг олтита ўйинида Мбаппе бешта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Финалда Франция Аргентина билан куч синашади. Ушбу ўйин 18 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Киритилди: 12:15, 15.12.2022.
Ўқилди: 1019 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.