Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили

"Ювентус" ва "Бавария" ўз футболчиларига ЖЧ финалига боришига рухсат бермади

Баҳо:
+ | -

Лука Эрнандес ва Поль Погба ЖЧ-2022 финалига бормайди.

"Бавария"нинг франциялик ҳимоячиси Қатардаги турнирнинг гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Австралияга (4:1) қарши ўйинда жароҳат олиб, яқинда тиззасидан операция қилинди.

Мюнхенликлар Қатарга 6 соатлик парвоз футболчининг тикланишига салбий таъсир кўрсатади деб ҳисоблашмоқда, шу сабабли, унинг Доҳага боришини тақиқлаб қўйди. Бироқ, агар финалда Франция ғалаба қозонса, футболчи Парижда чемпионликни нишонлаш учун қўйиб юборилади.

"Ювентус" ҳам ярим ҳимоячи Поль Погбани Қатардаги турнир финалига қўйиб юбормоқчи эмас. 29 ёшли ярим ҳимоячи сентябрь ойида тиззасидан операция қилинган, кейин эса сон қисмидан жароҳат олган эди.

Погба жамоадошларига жаҳон чемпионати финалига чиқишни ҳоҳлашини айтганди, аммо "Ювентус" ярим ҳимоячи жароҳатидан фориқ бўлаётгани учун уни Қатарга жўнатишга қарши.

18 декабрь якшанба куни ЖЧ-2022 финалида Франция Аргентинага қарши майдонга тушади.

Киритилди: 23:24, 16.12.2022.
Ўқилди: 1905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.