Италиялик собиқ ҳужумчи Антонио Кассано ЖЧ-2022 финалидан нима кутаётганини айтди.
18 декабрь куни Аргентина ва Франция терма жамоалари ҳал қилувчи баҳсда тўқнаш келиб, Қатар мундиал ғолибини аниқлаб беради. Кассано Аргентинани қўллаб-қувватлашини тан олди, бироқ ўйинда фаворит кўрмаяпти:
“Менимча, имкониятлар тахминан 50-50. Франция таркиби бўйича Аргентинадан устун, аммо аргентиналикларда дунёнинг энг яхши футболчиси бор. Бу ҳар доим қўшимча қиймат ҳисси беради. Мен Лео ва унинг жамоасининг ғалабасига умид қиламан", - дея машҳур италияликнинг сўзларини келтиради ТWМ нашри.