Кириш Регистрация

"Ювентус" Фофанани сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Монако" ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юсуф Фофана "Ювентус"нинг нишонига айланди, деб хабар беради Calciomercato.

Манбага кўра, Поль Погба, Адриен Рабьо ва Леандро Паредес тез орада Турин клубини тарк этишади. "Ювентус" ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун Фофана билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Фофана "Монако"да 2020 йилнинг январидан бери тўп суради. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Фофана монегасклар сафида барча мусобақаларда 22 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга эришди.

Киритилди: 00:25, 20.12.2022.
Ўқилди: 962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.