Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Эмилиано Мартинеснинг мақсадлари юқори

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ва “Астон Вилла” дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг агенти Густаво Гони футболчи фаолиятини Италияда давом эттириши мумкинлигини тан олди.

"Бугунги кунда камдан-кам клублар Эмилиано каби дарвозабонни қўлга киритишга қодир, аммо А Серия - нега бўлиши мумкин эмас? Мартинес ўз олдига юқори мақсадлар қўяди, у Чемпионлар лигаси учун курашмоқчи", - дея Гони сўзларини келтиради Tuttomercatoweb.

30 ёшли Мартинес 2020 йил сентябридан буён “Астон Вилла” сафида тўп суради ва жорий мавсумда чемпионатда 24 та ўйинда 27 та гол ўтказиб юборди ва 8 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

2022 йилги жаҳон чемпионатида футболчи Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионига айланди. У жамоанинг турнирдаги барча етти учрашувида қатнашиб, 8 та гол ўтказиб юборди ва учта ўйинни "қуруқ" ўтказди. Мартинес Қатардаги жаҳон чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Transfermarkt.com портали дарвозабоннинг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 06:29, 20.12.2022.
Ўқилди: 3179 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик