Мексикалик дарвозабон Гильермо Очоа фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
Очоа Мексиканинг "Америка" дан Италиянинг "Салернитана" клубига ўтади. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Қатарда ўтган сўнгги жаҳон чемпионатида 37 ёшли Гильермо Очоа Мексика терма жамоасининг асосий дарвозабони бўлганди. Унинг жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, Польша билан дуранг ўйнади. Дарвозабон бунгача “Аяччо”, “Малага”, “Гранада” ва “Стандард” клубларида ўйнаган. Гильермо Очоа тўртта КОНКАКАФ кубогини (2009, 2011, 2015 ва 2019) ютган, шунингдек, бешта Жаҳон чемпионатида (2006, 2010, 2014, 2018 ва 2022) иштирок этган.