Кириш Регистрация

"ПСЖ" "Реал"нинг захира юлдузини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" эътиборини "Реал" вингери Марко Асенсиога қаратди, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Манбага кўра, Париж клуби 26 ёшли испаниялик футболчи учун курашга қўшилган ва уни ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи. Асенсионинг "Реал" билан шартномаси 2022/23 йилги мавсум охирида тугайди ва у эркин агент сифатида кетиши мумкин.

ОАВ футболчига "Барселона" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, қанот ҳужумчиси Мадрид клуби билан янги шартнома имзоламоқчи экани маълум бўлди.

Асенсио жорий мавсум “Реал” сафида барча турнирлар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:57, 21.12.2022.
Ўқилди: 4718 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.