Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия - Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон - Эрон
10/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
10/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон - Кувайт
10/10 21:00 БАА - КХДР
10/10 23:00 Ироқ - Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония

Соврин ютиш Эрик тен Хагни хурсанд қила олмайди!

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг жамоа учун соврин ютишнинг ўзи камлик қилиши ҳақида гапирди.
Ўтган мавсумда унинг жамоаси 58 очко билан мавсумни 6 ўринда якунлаганди. Бу сафар катта марралар кўзланган. Ёзда "МЮ" раҳбарияти 206,7 миллион фунтни трансферларга сарфлаб юборганди. Тен Хаг эса кетказилган пулларни оқлаши керак.


Нидерландиялик мутахассис шундай дейди: "Доимо айтиб келаман, ишингиздан қониқиш сизни дангасаликка чорлайди. Мен ўйинчиларни ҳаракатларидан хурсандман. Улар ҳар бир учрашувга тўғри ёндошмоқда. Аммо доимо курашиш учун сабаб топилади. Стандартларни юқори қўйиш лозим. Ўзингизни қийнашга ҳаракат қилишингиз керак. Жамоада ҳаммаси менга боғлиқ. АПЛда омон қолиш учун юқори стандартлар асосида ҳаракат қилишингиз лозим. Чунки бу ерда дунёнинг энг зўрлари тўп суради".

Тен Хаг Нидерландияда чемпион бўлишга одатланган. Ёзда у заиф "МЮ"ни қабул қилиб олди. 52 ёшли мутахассис бунга шундай изоҳ беради: "Мен қаерга келаётганимни яхши билардим. Бу лойиҳа аввалгисидан анча фарқ қилади. Ҳа, "МЮ" охирги пайтда мухлислар кутган даражада эмас. Ҳозир тўғри йўлга тушиб олдик. Аммо ўзимиз бўлишимиз керак бўлган жойдан анча узоқдамиз. Агарда совринлар учун курашмоқчи бўлсангиз, майда деталларгача эътиборли бўлишингиз керак бўлади. Агарда бизда тўғри режа, қаттиқ меҳнат ва яхши футболчилар бўлса, мақсадга эришиш осонроқ кечади. Ҳозир бешинчи ўриндамиз. Мавсумнинг катта қисми эса ҳали олдинда. Мен яхши натижалар қайд эта олишимизга ишонаман".


Бугун "МЮ" яна 9 та ЖЧ иштирокчилари бўлган футболчиларни кутиб олди. Финалларда қатнашган Лисандро Мартинес ва Рафаэль Варанга яна бир ҳафта қўшимча дам бериладиган бўлди.
Қайтган футболчилар ҳақида тен Хаг шундай деди: "Футболчиларни ҳам тушуниш керак. Улар 6 ҳафта давомида умуман бошқа дунё, бошқа шериклар ва бошқа атмосферада ҳаракат қилди. У ердаги тизим ва услублар бошқа эди. Улар эндиликда бизнинг услубимиз, тизимимиз, қоида ва қадриятларимизга қайтиши лозим. Биз маррани юқори қўйганмиз. Агарда катта мақсадларингиз бўлса, уларга қараб юриш керак. Стандартлар юқори бўлсагина, ўсишга эриша оласиз. Айтиб ўтганимдек, жамоадан хурсандман. Шу билан бирга улардан кўпроғини талаб этишда давом этаман".

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 17:50, 21.12.2022.
Ўқилди: 1309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.