«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига қаратилган танқидларга жавоб берди.
«Мен учун Месси жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган энг яхши футболчидир. Унинг жаҳон чемпионатида ғалаба қозонгани бутун Аргентина учун бўлгани каби ўзи учун ҳам катта бахт дейиш мумкин, деб ўйлайман.
Бу бутунлай унга лойиқ. Ишончим комилки, ким Мессини энг зўр деб ҳисобламаса, демак у футболни тушунмайди», - деди Иньеста.
Месси Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионига айланди. Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022 финалида аргентиналиклар Франция терма жамоасини мағлуб этишди (3:3, 4:2). Шунингдек, 35 ёшли аргентиналик турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.