Жерар Пике кетганидан кейин "Барселона" мавсум охиригача сардорини алмаштирмайди.
2022/23 йилги мавсум якунига қадар Серхи Бускетс, Серхи Роберто ва Хорди Альба сардорлик қилади. Клуб спорт билан боғлиқ бўлмаган масалаларга эътибор қаратмасдан, иложи борича кўпроқ совринларни қўлга киритишга эътибор қаратмоқчи. Бундан ташқари, Бускетс мавсум якунида “Барселона”ни тарк этишга қарор қилган, Серхи Робертонинг шартномаси эса ёзда тугайди.
Relevo хабарига кўра, тўртинчи сардорлик мақомига асосий даъвогар - Марк-Андре тер Штеген. Бундан ташқари, Роберт Левандовски ва Рональд Араухо вариантлари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“Барселона” вице-сардори Жерар Пике ноябрь ойи бошида фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Унинг сўнгги ўйини Ла Лига доирасида "Алмерия"га қарши ўйин бўлди.