Журналистлар Санти Ауна ва Себастьян Дениснинг хабарига кўра, “Анже” ва Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аззедин Унаи Италия клубига ўтишни афзал кўрмоқда.
Футболчига А Серияда “Интер” ва “Наполи” қизиқиш билдирмоқда, марокашлик учун курашда айнан неаполликлар клуби устунликка эга. У ҳозир футболчи сотиб олиш ва уни мавсум охиригача ижарада қолдиришга қарши эмас.
Футболчи “Марсель”нинг ҳам эътиборини тортди, бироқ "Анже" жамоада уни қўлга киритиш учун етарли маблағ борлигига шубҳа қилмоқда.
Олдинроқ "Лестер" Унаи учун 45 миллион евро таклиф қилишга тайёр экани хабар қилинганди.