Сешанба куни Карим Бензема Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди, бироқ буни бир ой олдин ҳеч ким башорат қила олмасди. Бензема «Олтин тўп»ни қўлга киритди ва Дидье Дешам билан Қатарга йўл олди, бироқ жаҳон чемпионати бошланишидан олдин жароҳат олиб, таркибдан чиқиб кетди.
Карим финал учун Эмануэль Макрондан бу борада таклиф олди, аммо бунга бирданига рад жавобини берди. Шундан сўнг Бензема ва Дешам ўртасидаги ёмон муносабатлар ҳақидаги хабарлар дарҳол тармоққа сингиб кетди ва пайшанба куни CNN ва New York Times журналисти Роман Молина буни ўз аккаунтида тасдиқлади.
Асосий фикрлар қуйидагилар эди. Мана ўзи нима содир бўлган:
• «Дешам Бенземани Евро-2016га чақиришга ваъда берди, бироқ кейинроқ ваъдасини бузди».
• «Бензема ва Мбаппе Франция терма жамоасидаги дўстлигидан фойдаланишди. Улар ўз таъсиридан фойдаланиб, ўзлари хоҳлаган футболчини қайдномага киритдилар».
• «Бензема иши спорт ёки хулқ-атвор муаммоси эмас, балки баъзи одамларнинг худбинлиги ва иккиюзламачилиги мевасидир. Дешам уни қайтаришни истамади, балки ОАВ томонидан мажбур этилди».
• «Бенземага қарши тажовузкор ҳаракатлар анчадан бери давом этмоқда ва бу атайлаб қилинмоқда, буни Франция футбол федерацияси амалга оширмоқда. Ушбу реакциялар шунчалик бемаъники, ҳатто бошқа ўйинчилардан Бенземанинг ижтимоий тармоқдаги постларига лайк босмасликни сўрашган».
• «Федерация Тчуаменидан ғазабланди, чунки у Бенземани омма олдида қўллаб-қувватлаган эмиш».
Ҳужумчи Қатарни тарк этиб, дастлаб Ҳинд океанидаги Реюнион оролига йўл олди ва у ерда бир неча кун дам олди ва тузалиб кетди. Декабрь ойи бошида у Мадридга учиб кетди. Бензема 10 декабрь куни «Реал Мадрид» базасида индивидуал машғулотларни бошлади - бу санага келиб, франциялик футболчи ўтказиб юбориши керак бўлган уч ҳафта деярли якунига етганди. Ўшангача ҳеч бир манба Каримнинг жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлгани ҳақида хабар бергани йўқ эди, аммо жароҳатдан кейин 3 ҳафта ўтди. Чоршанба куни Mundo Deportivo нашри «Реал Мадрид» ҳужумчига Франция терма жамоаси жойлашган базага қайтишга рухсат берганини айтди.