Испаниянинг "Валенсия" клуби уй учрашувларини ўтказадиган "Месталья" стадиони келаси йилнинг май ойида ўзининг 100 йиллигини нишонлайди. 1923 йилгача жамоа "Алжирос" стадионида ўйнаган бўлса, 1923 йилнинг 20 майида илк бор "Леванте" билан ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Шунинг учун бу сафар аренанинг 100 йиллигини “Леванте” билан ўртоқлик ўйини билан нишонлашга қарор қилинганида ажабланарли жойи йўқ. "Валенсия" раҳбарияти унга турли вақтларда клуб шарафини ҳимоя қилган 150 га яқин футболчиларни таклиф қилган.
Тўғри, "Валенсия" матбуот хизмати ҳозирча ўйиннинг аниқ санасини маълум қилгани йўқ. Лекин ушбу ўртоқлик учрашуви жамоанинг чемпионат ва Испания кубогидаги тақвимига боғлиқ бўлади.