«Аякс» ярим ҳимоячи Муҳаммад Кудусни сотишга тайёр. Sport.es хабарига кўра, 22 ёшли футболчига «Барселона», «Реал», «Ювентус», «Милан», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «Эвертон» даъвогарлик қилмоқда.
Кудуснинг Голландия клуби билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Амстердам клуби ўз футболчиси учун камида 45 миллион евро талаб қилмоқда.
Кудус жорий мавсум Чемпионлар лигасининг 6 та ўйинида 4 та гол урди. Шунингдек, у лиганинг 14 учрашувида 5 та гол урди.
2022 йилги жаҳон чемпионатида Гана терма жамоаси таркибида 3 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.