Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Европа футболидаги энг асосий интригалар

Баҳо:
+ | -

Клуб футболи аста-секин ўз ўрнига қайтмоқда. Аввал Англия Лига кубоги, кейин эса Премьер-лига ва бошқа чемпионатлар бошланди. Клуб мавсумининг биринчи қисми баъзи қизиқарли жиҳатлари билан ёдда қолди. Иккинчи ярми эса биринчисидан қизиқ бўлишига ишора қиляпти. Келинг, биз мавсумнинг иккинчи қисмидаги асосий интригаларга тўхталиб ўтамиз.

"Наполи" 32 йил ичида илк скудеттосини ютадими?

Охирги пайтларда шундай мавсумлар бўлдики, "Наполи" чемпионликка яқин келган, аммо ўз орзусига эриша олмаган. Жорий йилда неаполликлар яна Скудеттога даъволарини кўрсатишди. Мавсум охиригача ҳали узоқ, аммо “адзуррилар” энди Италия чемпионлиги учун асосий даъвогарлар ҳисобланади. Лучано Спалетти жамоаси мавсумнинг биринчи қисмини кучли ўтказди.

Биринчидан, неаполликлар миллий чемпионатда қаторасига 11 учрашувда ғалаба қозонишган. Иккинчидан, улар А Сериянинг 15 турида бирор марта ҳам мағлуб бўлишмаган. Турнир жадвалида энг яқин таъқибчисидан “Милан”дан фарқ 8 очкони ташкил қилмоқда. Неаполликлар охирги марта 1990 йилда Италия чемпиони бўлишган эди.

Гвардиола шогирдига етиб оладими?

Жорий мавсумда "Арсенал" Премьер-лига чемпионлиги учун курашнинг жиддий иштирокчисига айланди. Бир томондан, кутилмаганда. Бошқа томондан, "канонирлар" бўлмаса, "Манчестер Сити" билан ким рақобатлашади? "Ливерпул"да кадрлар муаммоси бор, "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" рақобатбардош жамоаларни шакллантириш устида ишлашда давом этмоқда, "Челси" эса бутунлай қайта қуришга ўтди. Лондонликлар футболчиларга кўп сармоя киритдилар, ёш мураббийга ишондилар, кутдилар, чидашди ва энди ниҳоят жиддий нарсага даъво қилишлари мумкин.

Микель Артета "Арсенал" билан 2 та совринни қўлга киритган, бироқ унга Хосеп Гвардиола штабидан кетганидан кейин ҳам узоқ вақт шубҳа билан қаралди. Энди таниқли испанияликнинг шогирди Премьер-лига турнир жадвалида устозидан 5 очкога олдинда ва ундан Англия чемпиони унвонини тортиб олишга аҳд қилган. Аммо "канонирлар" бутун мавсум учун етарлича кучлими?

Уларнинг ортида дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бошчилигидаги Европанинг энг яхши жамоаларидан бири бор. Қолаверса, “шаҳарликлар”да Эрлинг Холанд ва жаҳон чемпиони Хулиан Альваресдек гол “машиналари” бор.

"Ньюкасл" Премьер-лигада кучли тўртликда қоладими?

"Ньюкасл" бу мавсумда Премьер-лигадаги энг катта сюрпризлардан бири бўлди. Шу пайтгача “сўнғизлар” 8 та ғалабага эришди (лигада 5-ўрин) ва фақат битта мағлубият аламини тотиб кўришди. Бу "Арсенал" билан бирга АПЛдаги энг яхши натижа. Бундан ташқари, Эдди Хау жамоаси 30 та гол урди (лигада 4-ўрин) ва 11 та гол ўтказиб юборди (яна “Арсенал” билан бирга Премьер-лигадаги энг яхши кўрсаткич). "Ньюкасл" ҳозиргача 30 очко билан АПЛ турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Мавсум охиригача "магпийлар" кучли тўртликда қола оладими? Қарийб 20 йилдан бери Чемпионлар лигасида ўйнамаган жамоа учун бу катта муваффақият бўлар эди. "Нюкасл" мавсумнинг биринчи қисмида барқарор ўйин кўрсатди. Танаффусдан кейин нима бўлишини ким билади. Уларнинг кучли тўртлик учун курашда жиддий рақиблари бор: "Тоттенхэм", "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль". Бу клубларнинг барчаси ҳозирда “Ньюкасл”дан орқада. Бу ҳам жамоага ишонч бериши, ҳам унга қўшимча босим яратиши мумкин.

"Олтин бутса"ни ким қўлга киритади?

Холанд дарҳол Премьер-лигада шунчалик кўп гол ура бошладики, кўпчилик унга муддатидан аввал "Олтин бутса"ни тақдим этди. Албатта, бу ҳақда гапиришга эрта, аммо “Манчестер Сити” форвардида жорий мавсум якунида ушбу совринни қўлга киритиш учун жуда катта имкониятлар бор. У 18 та гол билан топ-лигада тўпурар бўлиб турибди. Албатта, танаффусдан кейин дам олган норвегиялик футболчи камида 2 баробар кўпроқ гол уришга ҳаракат қилиши аниқ.

“Олтин бутса” учун курашда Холанднинг рақиблари “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски (13 гол), “РБ Лейпциг” ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку (12) ва “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе (12) бўлиши мумкин. Бу футболчиларнинг барчаси ўз лигаларида энг яхши тўпурарлар. А Серия вакиллари, эҳтимол, бу мавсумда “Олтин бутса” учун курашмайди. Италия чемпионатининг энг яхши тўпурари "Наполи" ҳужумчиси Викор Осимхенда 9 гол бор.

Киритилди: 01:00, 27.12.2022.
Ўқилди: 2551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.