"Челси" "Васко да Гама" ярим ҳимоячиси Андре Сантосни сотиб олишга рози бўлди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, лондонликлар 18 ёшли бразилиялик учун 12,5 миллион евро тўлайди. Бонусларни қўшиб ҳисоблаганда, шартнома келажакда 20 миллион еврогача ўсиши мумкин.
Андре Сантос - "Васко да Гама" тарбияланувчиси. Жорий мавсумда у жамоа сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди. Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 5 миллион еврога баҳоламоқда.