Кириш Регистрация

Гакпо Англияга учиб келди

Баҳо:
+ | -

Коди Гакпо жисмоний текширувлардан ўтиш учун Англияга келди.

23 ёшли нидерландиялик вингер Эйндховеннинг ПСВ клубидан “Ливерпуль”га ўтди. Трансфер суммаси 35-45 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Англияда трансфер ойнаси 1 январь куни очилади. Агар тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, барча керакли ҳужжатлар расмийлаштирилса, Гакпо 2 январь куни “Брентфорд”га қарши АПЛ 19-тур учрашувида “Ливерпуль” сафида дебют қилиши мумкин.

Премьер-лига регламентига кўра, ҳужжатлар ўйиндан олдинги охирги иш куни тушга қадар расмийлаштирилиши керак. Бу мавсумда 1 ва 2 январь кунлари иш куни ҳисобланади.

Гакпо мавсумда ПСВ сафида 24 та ўйинда 13 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ҳисобида ЖЧ-2022да 5 та ўйинда 3 та гол бор.

Киритилди: 00:27, 29.12.2022.
Ўқилди: 1410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.