"Арсенал" АПЛнинг яққол етакчиси бўлиб қолмоқда.
Микель Артета жамоаси шанба куни "Брайтон"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. "Канонирлар" бу билан лиганинг кетма-кет ўйинида ғалаба қозонди.
Умуман олганда, "Арсенал" жорий мавсумда 16 та ўйиндан 14 тасини ўз фойдасига ҳал қилган. Лондонликлар ягона мағлубиятни 4 сентябрь куни "Манчестер Юнайтед" билан учрашувда (0:1) қабул қилиб олишди. "Арсенал" шунингдек 23 октябрь куни "Саутгемптон" билан ўйинда ҳам очко йўқотди (1:1).
Турнир жадвалида иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити" билан фарқ 7 очкога етди.