Кириш Регистрация

Қимматлашаётган ёшлар ва ўзини кўрсата олмаётган юлдузлар. Ла лиганинг трансфер бозоридаги ўзгаришлар

Баҳо:
+ | -

Якунига етган йил давомида Испания Ла лигасида бир нечта иқтидорлар биз учун кашф этилди. Таббийки, яхши ўйин кўрсатган йигитларнинг трансфер қиймати ошди. Афсуски, баъзи юлдузлар ўз ўйинини йўқотиб қўйди. Уларда эса парадоксал ҳолат. Трансфер нархи тушиши кузатилди. Қуйида Ла лиганинг трансфер нархи ошган ва сезиларли даражада пасайган футболчилари ҳақида фикр юритамиз. 

Орельен Тчуамени – 90 миллион евро (+ 50 миллион)

"Реал Мадрид" ўтган ёзда "Монако"нинг асосий юлдузини 80 миллион еврога сотиб олди. "Қаймоқранглилар" ярим ҳимоя чизиғини янгилаш вақти келганди - ва франциялик футболчи "Манчестер Юнайтед"га кетган Каземиронинг давомчисига айланди.

Орельен тезда Кроос ва Модричлар сафига жойлашди. Ла Лигадаги 14 учрашувнинг 12 тасида футболчи майдонга тушди ва улардан фақат биттасида захирадан ўйинга қўшилган. Тчуамени ҳар бир ўйинда ўртача 2,3 та зарба ва 1,8 марта голли вазият яратди - бу жамоадаги энг яхши кўрсаткич. Аллақачон ёш француз "Реал Мадрид"да Анчелотти тизимининг муҳим қисмидир.

Гави - 90 миллион (+ 50 миллион)

"Барселона" ярим ҳимоячилар ҳақида қайғурмаса бўлади. Ҳозир жамоа марказида ижодкорлар бор - Педри ва Гави. Биринчиси майдоннинг ҳамма жойига улгуради - у тўп билан динамика етарли бўлмаган жойларда ўйинни бошқара олади. Иккинчиси ишончлиликни оширади - прессингда ишлайди ва тўп билан катта ҳажмдаги иш беради. Бундан ташқари, 2022 йилда 18 ёшли испаниялик "Голден Бой" мукофотини қўлга киритди - бу унинг истеъдодининг яна бир тасдиғидир.

"Блаугранас" ёшлари Бускетсни мураббий сифатидаги ва Хави қўл остида машғулот ўтказишлари бахтига муяссар, иккаласи ҳам Барса ДНКсини ўзлаштирган ва ярим ҳимоячи позициясини ўзида мужассам этган.

Родриго - 80 миллион (+ 40 миллион)

21 ёшли бразилиялик вингер Мадриднинг трансфер ишларидаги ютуғи ҳисобланади. "Реал" бразлиялик "иқтидорлар бозори"ни кузатиб боради - улар ёш иқтидорларни топади ва 18 ёшга тўлганда жамоага олиб келишади. Бундай сиёсатнинг сўнгги мисоли - Андрик. Родриго ҳам худди шундай тарзда Испания грандига келган.

Федерико Валверде - 100 миллион (+ 35 миллион)

Уругвайлик футболчи "Реал"да анчадан бери тўп сурмоқда, аммо эндигина унинг жамоа ўйинига таъсири голлар ва голли узатмалар сонида намоён бўла бошлади. Гап шундаки, Федерико ҳужумга яқинлашди - агар аввалги мавсумда у марказий ярим ҳимоячи сифатида ўз позициясида қолган бўлса ва кўпроқ ротация ўйинчиси бўлган бўлса, энди у тез-тез ўнг қанот ҳужумчиси сифатида майдонга тушади.

Маркос Льоренте - 35 миллион (- 25 миллион)

"Реал Мадрид" тарбияланувчиси "Атлетико Мадрид"да машхурликка эришди ва 80 миллион еврога баҳоланди. Аммо бу матрасчиларнинг чемпионлик мавсуми учун мукофот бўлди - ва клубнинг ҳозирги пасайиши футболчиларнинг трансфер қийматида ўз ифодасини топди. Бош мураббий Диего Симеоне ҳақли равишда мадридликлар таркиби "олтин" мавсум билан солиштирганда ўзгармаганини, шунинг учун ҳозирги натижалар учун масъулият мураббийга юкланганини тўғри таъкидлади.

"Атлетико" яқинда одатдагидек учинчи ўринга қайтди - аммо улар тўртинчи ўринга тушиб кетиши мумкин. Европа мусобақаларида эса клуб омадсиз иштирок этмоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, нархларнинг бундай тушишини чемпионатдан сўнг нормадан ташқари объектив даражага қайтиш ва бутун жамоанинг сўнгги ўйини билан боғлаш мумкин.

Антуан Гризманн - 25 миллион (- 25 миллион)

Франциялик футболчининг бозор нархидаги асосий пасайиш унинг "Барселона"га ўтганидан кейин содир бўлди - каталонияликларнинг орзуси ҳақиқатда умидсизликка айланди, Антуан жамоада илдиз отмади ва ўз жамоасига қайтди. Қайтгандан сўнг, ҳужумчи ўйинга камроқ вақт ажрата бошлади - "матрасчилар" 40 миллион еврога мажбурий сотиб олиш бандидан қочиб, кичикроқ суммага келишиб олмоқчи эди.

Шу билан бирга, Гризманн энди яна сермаҳсул - Ла Лиганинг 15 та учрашувида 5 та гол ва 5 та голли узатма. Демак, мавсум якунида 31 ёшли франциялик футболчининг нархи ошишини кутишимиз керак.

Мемфис Депай - 20 миллион (- 25 миллион)

Нидерландиялик футболчи "Барселона"да йўқолиб қолди - жароҳати туфайли у лиганинг 8 ўйинини ўтказиб юборди, бироқ бунгача у тўртта ўйинда захирада қолди. У иккита учрашувда қатнашди: "Элче" дарвозасига гол урди ва "Кадис"га қарши самарали ҳаракатлар кўрсата олмади.

Юсуф Эн-Несири - 15 миллион (- 25 миллион)

ЖЧ-2022да майдонга тушган Марокаш терма жамоаси футболчиларидан бири Эн-Несири жамоа учун голлари билан эмас, прессингдаги ҳаракатлари билан қадрли эди. Жаҳон чемпионатининг 7 учрашувида у фақат Канада ва Португалия дарвозасига гол урди, аммо бу голлар ғалаба тўплари эди.

Кўзга кўринмас қаҳрамонлар одатда катта нарх билан баҳоланмайди - бундан ташқари, Юсуфнинг клуб даражасидаги ҳам ўйини анча пастлаган. 

25 ёшли марокашнинг муаммоси ҳам бош мураббийнинг клубни тарк этгани, унинг қўл остида ўзининг энг яхши футболини кўрсатганлигидир. Эн-Несири Лопетеги қўл остида 2020/21 йилги мавсумда 18 та гол урди, аммо энди мураббий "Вулверхемптон"ни бошқаради, ҳужумчи эса Хорхе Сампаолига кўникиши керак бўлади. Ёки Англияга йўл олиши керак. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:24, 01.01.2023.
Ўқилди: 6015 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.