Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

“Қўқон-1912” президенти жамоани тарк этди

Баҳо:
+ | -

Шу кунга қадар “Қўқон-1912” футбол клуби президенти лавозимида фаолият олиб борган Григорий Викторович Айрапетов жамоа билан хайрлашди.

Григорий Викторович қўқонликлар билан хайрлашар экан ўз фикрларини қуйидагича билдирди.

- Севимли Қўқон-1912 жамоамизни суперлигада олиб қололмаганлигим учун юрагимдаги доғ ва айбдорлик ҳисси билан жамоа билан хайрлашмокдаман.

Бугун энг қийин қарорларимдан бирини қабул қилдим. “Қўқон-1912” жамоасидаги деярли 7 ойлик фаолиятимни бугун тўхтатишга қарор қилдим. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Бу жамоага мени таклиф қилган инсонларга ажойиб имконият учун раҳмат айтаман! Ушбу жамоадаги фаолиятим давомида келгусида менга асқотадиган жуда катта тажриба ва хулосаларга эга бўлдим.

Хусусан, жамоадаги президент сифатидаги ишимдан тўғриси қониқмадим. Яъни қониқарли ишлай олмадим. Мендан кейинги раҳбарга жамоани янги босқичга олиб чиқиб, тез орада жамоани яна суперлигага қайтаришини, шунингдек, юқори даражада ишлашига тилакдошман!

Кишининг хурсанд қиладиган нарса шуки, жамоадаги тўпланиб турган барча қарздорликлар бартараф этилди, шунингдек, “Марказий” стадион ёритгичлари учун 100 фоиз тўловлар амалга оширилган, ОФК талабларига жавоб берадиган янги дарвозалар олиб келинди. Аллоҳ насиб қилса, хаммамиз учун кадрли бўлган севимли мухлисларимиз 2023 йилдаги мусобақа ўйинларини жонажон Қўқон шаҳримиздаги ўз стадионимизда бевосита кузатиб боришлари мумкин бўлганидан мамнунман.

Жамоамизни қўллаб турган минглаб томошабинларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мухлисларимизни доимо ҳурмат қилганман, қадрлаганман. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимизни кириб келган янги йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман, хонадонларида тинчлик, хотиржамлик, осойишталик ҳукм сурсин. Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

«Қўқон-1912» жамоасида бирга ишлаган барчага, мураббийлар, футболчилар, жамоада ишлаган хар бир ходимга самимият ва илиқ муносабат учун катта раҳмат айтаман!
Бизга оғир дамларда ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат!
Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин! -деди Григорий Викторович.

Манба: "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 21:18, 01.01.2023.
Ўқилди: 1703 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.