Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикрича, Испания чемпионатининг илк турида "Валенсия"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин, Испания Суперкубоги учун "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинлардан муҳимроқ экан.
"Испания суперкубоги учун баҳслардаги натижа жамоанинг Испания чемпионатида кўрсатадиган натижасига унчалик таъсир қилмайди, деб ўйлайман. Ҳамма билади, бу кубок қолган тўртта кубок ичида энг аҳамиятсиз бўлган кубокдир. Шаҳсан мен учун Испания чемпионатининг илк турида "Валенсия"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин кўпроқ қизиқтиради. Шундай бўлсада Испания суперкубогида ғалаба қозонишни истаймиз.
"Мен бу йилги мавсумда ҳам 100 очко қўлга киритишимизга ва ўтган мавсумда урган голларимиздан кўпроқ гол уришимизга кўзим етмайди. Аммо, "Реал" ва "Барселона" дунёнинг энг кучли жамоалари бўлиб қолаверадилар", дейди Моуриньо испаниялик журналистларга берган интервьюсида.