Ўзбекистон спорт делегация ўзи иштирок бешта олимпиадалар тарихида биринчи марта кумуш медал қўлга кирита олмайдиган бўлди.
Бугун икки нафар курашчимиз муддатидан олдин мусобақаларни тарк этгач, уларда фақатгина бронза учун кураш имконияти қолган шу боисдан ҳам энди мамлакатимиз вакиллари кумуш медалларсиз қоладиган бўлди.
Шу кунгача мусобақаларда иштирок терма жамоамиз кмида битта бўлсада, кумуш медални қўлга киритиб келаётганди. 1996, 2000 ва 2004 йилларда терма жамоамиз биттадан кумуш медални қўлга киритган бўлса, Пекинда бу кўрсаткич 2тани ташкил қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 1996 йилдан бери олимпиадаларда мустақил делегация сифатида қатнашиб келаётган терма жамоамиз шу кунгача умумҳисобда Лондон олимпиадасини ҳам қўшиб ҳисобласак, 5та олтин 5та кумуш 11та бронза медалини қўлга киритишган.
Олтинлар Энг яхши натижамиз Грецияда қайд этилган бўлиб ўшанда вакилларимиз 2та олтин медални (1та кумуш 2та бронза) қўлга киритишганди. Медаллар сони бўйича эса Пекин олимпиадаси биз учун рекорд саналади. Ўшанда терма жамоамиз олтита медални (1та олтин, 2та кумуш, 3та бронза) қўлга киритганди.