Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Лондон-2012. Қурбонов «бронза»ни қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Қурбон Қурбонов ўзбекистонлик спортчилар орасида энг сўнгги бўлиб мусобақани якунлади. У 96 кг.гача бўлган эркин курашчилар ўртасидаги турнирнинг бронза медали учун баҳсда Георге Гогшелидзе (Грузия)га қарши гиламга чиқди.

Биринчи бўлим
Биринчи бўлим тугашига 13 сония қолганида Қурбон Қурбонов рақибини куч билан гилам ташқарисига чиқариб ташлади ва 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Қолган сонияларда грузиялик курашчи фаол ҳаракат қилишга интилди, аммо ҳамюртимиз устунликни сақлаб қолди.

Иккинчи бўлим
Бўлимлар бўйича ортда қолаётган Гогшеладзе энди фаолликдаги устунликни ҳисобда ҳам акс эттира олди. 1 дақиқа ортда қолган вазиятда ҳисоб 4:0га етди ва Қурбон қолган вазиятда айтарли ҳаракат қилмади.

Учинчи бўлим
Фаолликни давом эттирган рақиб ҳамюртимизнинг орқасига айланиб ўтиш орқали ҳисобда олдинга ўтиб олди. Қолган дақиқаларда яхши ҳимояланган ва энг сўнгги сонияда қарши ҳужумда яна бир очкони ишлаган грузиялик атлет ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа медаль учун энг сўнгги имконият ҳам қўлдан чиқарилди. Ўзбекистон олимпиадада 1та олтин ва 3та бронза медаллари билан чекланадиган бўлди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:36, 12.08.2012.
Ўқилди: 5518 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.