Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Далот "МЮ" билан узоқ муддатли шартнома борасида музокара олиб бораётганини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далот клуб билан узоқ муддатли шартнома борасида музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.

Аввалроқ, "қизил иблислар" шартномадаги бандни фаоллаштирган эди, унга кўра, амалдаги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар давом этади.

"Биз ҳақиқатан ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз, ҳар икки томонга мос келадиган шартларни муҳокама қилмоқдамиз. Ҳеч кимга сир эмаски, мен "Манчестер Юнайтед"ни яхши кўраман. Мен бу ерда эканлигимдан хурсандман", — деди Далот.

Португалиялик футболчи 2018 йилнинг июнь ойида қарийб 25 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Бу вақт ичида футболчи "Милан"да ижара асосида ўйнашга муваффақ бўлди ва айни дамда Эрик тен Хаг жамоасида асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Ҳимоячи клуб сафида барча мусобақаларда 22 та ўйин ўтказиб, битта гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 21:33, 09.01.2023.
Ўқилди: 904 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.