Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер янги мавсумда жамоа олдига қўйган мақсадлари ҳақида гапирар экан, клуб доимгидек чемпионат ва еврокубокларда барча совринлар учун курашишини айтиб ўтди.
“Биз ўтган мавсумга қараганда бу сафар анча яхшироқ кайфиятдамиз. Ўтган мавсум аввалида Насри ва Фабрегас жамоамизни тарк этганди.
“Бу йил ҳам мақсадимиз аввалги йиллардагидек бўлиб қолаверади. “Арсенал” барча турнирларда фақат ва фақат совринлар учун курашади. Бунинг учун тайёрмиз. Ўтган мавсумда ҳам ёмон старт олган эдик, аммо мавсум сўнгида 3-ўринга кўтарилишга эришгандик. Бу йили ўтган мавсумдаги ҳолат такрорланмаслигига умид қиламан”, дея Венгернинг сўзларидан парча келтирмоқда “Арсенал” расмий сайти.