Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Назоратчи-ҳакамларимиз қишки ўқув-йиғинининг дастлабки босқичи якунлашди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказида 2023 йилги мавсум учун назоратчилар ва ҳакамлар учун қишки ўқув-йиғинлар бошланди.

9–10 январь кунлари назоратчилар учун ўқув машғулот йиғинлари бўлиб ўтди. Йиғин доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов машғулотларда замонавий ҳакамлик тажрибаси, айниқса яқинда Қатарда ўтказилган мундиалдаги ҳакамлик ишларидаги янгиликларга урғу берилишига эътибор қаратди. Бунга қўшимча равишда, машғулотлар давомида учрашув қайдномасини тўлдириш, ўйин қоидаларидаги ўзгаришлар ва видеороликлар орқали ўйинда юз бериши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан зарурий тавсиялар бериб борилди.

Назоратчилар учун ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинининг иккинчи кунида назоратчилар дастлаб қайднома, регламент ва ўйин қоидаларига оид тест топширган бўлишса, кун давомида ўйиндаги ҳолатларни таҳлил қилишди (жарима майдончаси ичида ва яккакурашлардаги қоидабузарликлар, ўйиндан ташқари ҳолат ва ҳ.к.) ҳамда гуруҳларга бўлинган ҳолда тақдим этилган видеоматериалларни муҳокама қилишди.

Манба: https://t.me/uzfhm
Киритилди: 20:42, 11.01.2023.
Ўқилди: 836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик