Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Калакани мақтовга буриш...

Баҳо:
+ | -

Мухлислар атиги 12 сония учун майдонга тушган Муҳаммад ал Ненини роса калака қилишаётганди. Дарҳақиқат, профессионал футболда бундай кам вақт «ўйнаш» ҳаммага ҳам эмас...

Гап АПЛ 17-туридан ўрин олган «Арсенал» - «Вест Хэм» ўйини (3:1)да кузатилган воқелик ҳақида кетмоқда. 26 декабрь, Boxing day оқшоми. «Канонирлар» шу куни чемпионатда ишлари сира юришмаётган «Вест Хэм»ни ортиқча муаммосиз енгишди. Аслида бош мураббий Микель Артета ўйин охирида футболчи алмаштирмаса ҳам бўлаверарди. Бироқ испаниялик мутахассис 90}5-дақиқада Томас Парти ўрнига мисрлик Муҳаммад ал Ненини туширишга қарор қилди. Энг қизиғи, хавбек майдонга тушгач, бир-икки қадам босишга улгуриб-улгурмай, бош ҳакам финал ҳуштагини чалди. Хуллас, ал Нени расман ўйинда атиги 12 сония ҳаракатланди, холос. 

Мисрлик бечора футболчи шу-шу калака остида қолди. Мана, ижтимоий тармоқларда қолдирилган баъзи изоҳларга эътибор қаратинг:

- Футбол тарихидаги энг яхши 10 сония! Пирло - ал Нени ўғли.

- Сайёрамизни айланишдан тўхтатинг. Ўйинга баҳо - 10дан 10! 

- Бу йигитни ёқтириб қўйдим. У майдонда борини берди...

Трибунадан суратга олинган видеолавҳага ҳам ажойиб ном танланди: «Муҳаммад ал Нени. Қойилмақом эпизодик роль - янги Пирло».  Бу воқелик «Арсенал»да 2 йиллик ижара муддатини ўтаган «Реал» футболчиси Дани Себальосга оғир ботган кўринади. Ҳар ҳолда, у ал Нени савия­сини яхши билади. «Ажойиб профессионал, идеал жамоадош. Футболга шундай йигитлар кўпроқ керак. Ал Нени «Арсенал» учун зўр футболчи...», - дея муносабат билдирди испаниялик ярим ҳимоя­чи. Бундай қўллаб-қувватланиш чиндан ҳам, қадрлидир. Чунончи, Себальоснинг сўзларидан кейин изоҳлар мазмуни кескин ўзгарди:

- Менга футболчининг интизоми ва бошқаларга намуна кўрсатгани ёқди. Ҳар ҳолда, ўйин вақти масаласида шикоят қилгани йўқ. Шунчаки, мураббий чақириғига тайёр эканлигини намойиш этди. Умуман, ал Нени   ҳеч қачон кўп вақт ўйнагани билан мақтанолмаган, энди эса шунақа бўлиб қолди. Бу - ёшлар учун дарс.

- Ал-Нени ҳамиша ўзига тақдим этилган ҳар бир дақиқада ишлайди. Кўрдикки, у сонияларни ҳам қадрлар экан.

- Жамоа учун ҳар нарсага тайёр йигит. Ортиқча нолимайди, майдонда ақлга сиғмас даражада ишлайди. Майдон ва кийиниш хонасининг камсуқум етакчиси. Уни «Арсенал» либосида кўришдан хурсандман.

- Ал Нени ҳамма ўйлаганидан яхшироқ футболчи. Охирги икки мавсум кўп бора майдонга тушди ва катта жамоаларга қарши баҳсларда жуда яхши тўп сурди. Мисол учун, сафарда «Челси» ва «Юнайтед»га қарши учрашувларда. Фантастик даражада жамоавий футболчи.

- Дани, ўрнида тўғри гап айтинг! Сени соғиндик.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:05, 12.01.2023.
Ўқилди: 1416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.