Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" янги ҳужумчиси Англияга келди (видео)

Баҳо:
+ | -1

Жорий мавсумда “Бешиктош”да ижара асосида ўйнаётган “Бёрнли” ҳужумчиси Воут Вегхорст Туркиядан Англияга учиб кетди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

У тиббий кўрикдан ўтиши керак, шундан сўнг ҳужумчининг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши расман эълон қилинади.

Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" "Бешиктош"га 3 миллион тўлаши, кейин эса 30 ёшли ҳужумчини "Бёрнли"дан ижарага олиши хабар қилинганди.

Вегхорст жорий мавсумда Туркия чемпионатида "Бешиктош" сафида 15 та ўйинда 7 та гол урди. Қатардаги жаҳон чемпионатида ҳужумчи чорак финалда Аргентинага қарши ўйинда дубль қайд этди.

 

Киритилди: 19:00, 12.01.2023.
Ўқилди: 4104 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.