Родрининг фикрича, «Манчестер Юнайтед»дан учралган мағлубият АПЛ учун курашда ҳал қилувчи бўлмайди.
«Олдинда узоқ йўл бор. Охир-оқибат, бу Премьер-лигани анча қизиқарлироқ қилади, аммо бу фақат битта ўйин, шунинг учун биз таслим бўла олмаймиз. Бизда тажриба бор, қаерда ва қандай жамоа эканлигимизни биламиз. Ҳозир ҳамма нарса эндигина қурилмоқда - бизнинг йўлимиз ҳар куни ишлаш ва қўлимиздан келганича ўйнаш.
Бу катта ўйин бўлди, аммо натижа муҳим эмас. Биз мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, ҳеч нарса аниқ эмас ва ҳеч нарсани кафолатлашнинг иложи йўқ.
Мен жамоадошларим ва клуб билан ҳар қачонгидан ҳам фахрланаман. Тўғри, ҳафсаламиз пир бўлди - биз бундай натижага лойиқ эмас эдик; ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилдик, лекин ҳаммаси худди шундай бўлди.
Биз таслим бўлмаймиз, натижага қарамай ажойиб ўйин ўтказдик. Бу футболнинг бир қисми, энди ўз ҳолатимизга қарашимиз ва ҳеч кимни айбламаслигимиз керак», деди «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 20-туридан ўрин олган учрашувда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Шаҳарликлар» «Арсенал»дан 8 очко ортда қолган ҳолда 39 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.