Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Нодирбек Тўйчиев: "Яна ҳаммани лол қолдирамиз"

Баҳо:
+ | -

“Андижон”нинг янги мавсумга тайёргарлик кўраётгани билан бир қаторда бизнинг фан-клуб ҳам аллақачон 2023 йилги чемпионат учун тайёргарлик режаларини ишлаб чиқмоқдалар.

“Андижон” мухлислари Ўзбекистонда биринчи рақамли эканлиги барчага яхши маълум. Айниқса, севимли жамоамизни қўллаб-қувватлашда ижодкорлик, янгидан-янги қўллаб-қувватлов ва перформансларни тайёрлашда бизнинг фан-клубга тенг келадигани йўқ.

Жамоани Суперлигада ҳам қай тарзда қўллашини тасаввур қилиш қийин эмас. Шубҳасиз, бу йил “Андижон” клуби ишқибозлари яна энг зўри бўлади. Шунинг учун Нодир Тўйчиев бошчилигидаги фан-клуб аъзолари янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўришни бошламоқда. Чунки андижонликлар севимли жамоасини Суперлигада кўришни соғинишган.

Фан-клуб ўтган йили про лигада мухлислик қилишни “ёндирди”, энди Суперлигада қанақа бўлади? Бу масалада Нодир Тўйчиев “Андижон” матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:  

"Биз жамоамизни Суперлигада ҳам қўллаб-қувватлаш бўйича “ёндирамиз”. Бунинг учун жуда қизиқарли янгиликларга қўл урамиз. Ўзимизни фан-клуб каналимиз бор. У ерда ҳаммасини эълон қилиб борамиз.

Яқинда фан-клубга аъзо бўлишни истаганлар учун эълон берамиз. Чемпионат бошлангунига қадар ҳар ҳафтада бир мартадан мухлислар йиғилиб, тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Ҳар бир келадиган мухлисни рўйхатга олиб, белгилаб борамиз. Олдин келганман деб ёки бошқа сабаблар билан келмайдиганларни аъзолик учун қабул қилмаймиз. Йил давомида фан-клубимизга аъзо бўладиганлардан керак бўлса содиқлигини билдириш учун “қасамёд” қилдириб оламиз.

Фан-клубга аъзо бўлганлар шарф, форма, кепкаларни қабул қилиб олиб, кейин бошқа секторларга ўтиб кетадиган бўлишса ҳам бу бизга тўғри келмайди. Биз асосан содиқ, ашаддий ва фаол ишқибозларни қабул қиламиз. Чунки ўтган йили ҳам, олдинги йиллари ҳам кўрдикки, фан-клубга аъзо бўлиб, кейин бошқа секторларга ўтиб кетишган. Бу йил энди бундай бўлмайди.

Доимий равишда фаоллиги билан ажралиб турадиган мухлисларимиз учун ўзига яраша имтиёзлар ҳам берилади. Биз янги мавсум учун кўрадиган тайёргарлигимизда янгидан-янги қўшиқ, кричалкаларни ёдлаб, қандай мухлислик қилишни ўзлаштириб борамиз.

Янги мавсумда “Андижон” жамоамизни қандай олқишлашимизга стадионда гувоҳ бўласизлар. Биз бу борада яна ҳаммани лол қолдирамиз”, - дейди Тўйчиев.  

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 23:56, 19.01.2023.
Ўқилди: 1218 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.