Мадриднинг "Реал" клуби вингери Марко Асенсио Испания кубоги доирасида "Вильярреал"га қарши ўйиндан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.
26 ёшли футболчи 56-дақиқада захирадан майдонга тушди ва самарали узатмани амалга ошириб, жамоасининг 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришишига ёрдам берди.
"Биз клуб билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Кўрамиз, нима бўлади. Мен шартномани узайтиришни ва "Реал"да узоқ вақт қолишни истайман, лекин бу нафақат менга боғлиқ эмас", - деди футболчи COPE билан суҳбатда.
Марко Асенсионинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси шу йилнинг июнь ойида якунига етади. Испаниялик футболчи жорий мавсум 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.