"Ливерпуль" таркибни кучайтириш учун вариантлар қидирмоқда. Calciomercatoweb хабарига кўра, Англия Премьер-лигаси клуби "Ювентус" вингери Федерико Кьезага кўз тиккан. Мерсисайдликлар ёзда италиялик футболчини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Қайд этилишича, "Ювентус" 25 ёшли Федерико Кьезани 60 миллион еврога сотишга тайёр бўлиши мумкин, чунки Турин клуби молиявий аҳволини яхшилаши керак.
“Ювентус” сафида Федерико Кьеза 68 та расмий ўйин ўтказган. Уларда футболчи 19 та гол ва шерикларига 16 та голли узатма ёздириб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Федерико Кьеза яқинда жиддий жароҳатдан сўнг сафга қайтган эди.