Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

АПЛ тарихидаги тезкор стартлар. "Арсенал" янги рекорд ўрнатди, аммо Микель Артета бу билан қаёққача бора олади?

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" кеча "МЮ"га қарши мавсумдаги 19-ўйинини ўтказди. Бу дегани, жамоа учун мавсумнинг қоқ ярми ортда қолди. "Тўпчилар" 2022-23 йилги мавсумда бор-йўғи 7 очко йўқотди. "Манчестер Юнайтед"ни ютиш орқали эса, лондонликлар етакчиликни 5 очкогача ошириб, захирада битта ўйин ушлаб қола олди. Микель Артета шогирдлари "Арсенал"нинг энг яхши мавсуми бўлмиш "енгилмаслар" давридагига қараганда кўп очко жамғариб турибди. Ўшанда, 2003-04 йили Арсен Венгер билан "Арсенал" 19 ўйинда 45 очко йиғганди. Аммо бутун мавсум жамоа учун мағлубиятсиз якунланган (12 та дуранг, 26 та ғалаба). Жорий йили эса бу жамоа 19 ўйинда 50 очко жамғариб, чемпионликка энг асосий даъвогар эканини кўрсата олди. Қуйида АПЛ тарихидаги 19 ўйинда тўпланган очколар рекордини кўриб чиқамиз.

"Sky Sports"га кўра, "Арсенал" ўзининг энг яхши натижасини қайт этгани билан, умумий жадвалда 5-ўринда қайд этилади. Шубҳасиз, "Манчестер Сити" улардан олдинда. Пеп Гвардиола 2017-18 йилги мавсумда "шаҳарликлар билан 19 ўйинда 55 очко жамғара олган. Мавсум сўнгида эса 100 очко билан чемпионликни тантана қилган. Ушбу натижа 2019-20 йилги мавсумда ҳам қайд этилганди. Ўшанда Юрген Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" 19 ўйинда 55 очко тўплай олганди. Мавсум охирига бориб, мерсисайдликлар ўзининг 30 йилдаги илк чемпионлигини нишонлайди. Сўнги натижа эса 99 очко билан якун топади.

Юқоридаги натижалардан кейинги поғонани Жозе Моуриньонинг ўтмишдаги "Челси"си қайд этган. Португалиялик 2005-06 йилги мавсумда 91 очколик рекорд билан "Челси"ни чемпионга айлантиради. Шунингдек, "Арсенал"нинг айни дамдаги рекордидан яна бир натижа устунроқ турибди. У ҳам бўлса, "Ливерпул"нинг 2018-19 йилги натижасидир. Клопп чемпионликдан бир йил олдин ҳам катта тезлик билан очколар йиға бошлайди. 19 ўйинда 51 очко жамғарган "йиртқич" "Ливерпуль", 38 турга қадар интрига билан борди. Аммо "Манчестер Сити" кичик фарқ билан чемпионликни илиб кетади. Якуний жадвалда "шаҳарликлар" 98 очко билан 1-ўринни, "Ливерпуль" эса бир очко кам тўплаб, иккинчи поғонани банд этади.

Ҳали, кўплаб саволлар очиқлигича қолмоқда. Шунга қарамай, кўплар "Арсенал"нинг чемпионлигини истайди. Агарда бу воқеа юз берса, "канонирлар" сўнгги икки декадада илк марта Англияда зафар қучган бўлади. Бу учун эса Артета ўз устози бўлган Гвардиолани яна икки бор мағлуб этиши керак.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:39, 23.01.2023.
Ўқилди: 2240 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.