Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Андижондаги "Бобур Арена" стадионида май ойигача ўйинлар ўтказилмайдими?

Баҳо:
+ | -

Андижондаги "Бобур Арена" стадионида майдон чимини янгилаш ишлари ҳамон давом этяпти.

ЎзПФЛ ҳар йили клублар олдидаги инфратузилма бўйича талабларни янада қатъийлаштириб бормоқда. Аввалроқ прожекторлар масаласи кун тартибидаги энг долзарб мавзуга айланган бўлса, эндиликда сифатли майдон бўйича ҳам клубларимиз жиддий иш олиб боришлари талаб этиляпти.

Андижон шаҳридаги "Бобур Арена"да майдон чимини янгилаш ишлари куздаёқ бошланган эди. Ҳозиргача эски чим олиб ташланиб, дренаж-суғориш тизими ўтказиш борасидаги ишлар давом этяпти. Жараён ноябрда бошланган бўлса-да, бироқ ҳали янги чим ўтқазишга улгурилганича йўқ ва чим етиштирувчиларнинг фикрига кўра, катта эҳтимол "Бобур Арена" май ойига қадар катта футбол учрашувларини қабул қила олмаслиги мумкин. Шунингдек, стадионга янги прожектор чироқлари ўрнатиш масаласи ҳам ҳозирча якунига етмади.

Шу каби омилларни инобатга олиб, янги мавсумдаги уй учрашувларини айнан шу стадионда ўтказишни режалаштирган "Андижон-SGS" клуби Фарғонадаги "Истиқлол" аренаси билан ижара шартномаси имзолади ва илк давра ўйинларини Фарғонада ўтказадиган бўлди.

Суперлигага қайтган, вилоятнинг бош жамоаси "Андижон" клуби эса мавсум бошидаги учрашувларини қаерда ўтказиш масаласини яқин кунларда ҳал этади.

Киритилди: 19:55, 23.01.2023.
Ўқилди: 1754 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.