Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Маркус Тюрам "Челси"га ўтишдан бош тортди. Франциялик футболчи мавсум охиригача ҳозирги жамоада қолиб, сўнг топ-клубга текинга ўтишни истамоқда.
Fussball Trasfers маълумотларига кўра, Тюрам жорий мавсум давомида қўлга киритган формасини йўқотмоқчи эмас. Ҳужумчи 10 гол ва 3 голли узатма билан Бундеслигада иккинчи тўпурар бўлиб турибди.
Олдинроқ Тюрамга "Бавария" ва "Интер" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.