«Эвертон» ярим ҳимоячиси Энтони Гордон бугунги жамоа машғулотларини ўтказиб юборди. Эслатиб ўтамиз, англиялик футболчи чемпионатда учинчи ўринда бораётган «Нюкасл»га ўтишга яқин турибди.
Sky Sports хабарига кўра, футболчи бугунги машғулотларда қатнашмаган. «Нъюкасл» 21 ёшли Гордоннинг трансфери учун 60 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр. Аввалроқ, футболчига Лондоннинг «Челси» клуби ҳам қизиқаётган эди, бироқ ёзда келишув амалга ошмади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Энтони тўп тепаётган «Эвертон» Англия премьер-лигасида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Гордон жорий мавсумда 3 та гол урди.