"Ньюкасл" ҳимоячиси Киран Триппьер "ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Мессини ўзи қарши ўйнаган энг яхши футболчи деб айтди.
“Менга қарши ўйнаган энг яхши футболчи бу Месси, албатта. Бу майдондаги сеҳргар. Ундан тўпни олиб қўйишнинг иложи йўқ", - дея Триппьер сўзларини келтиради Goal.com.
35 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсумда "ПСЖ" сафида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.