Биласизми, сўнгги 15 йилда "Тоттенхэм"нинг собиқ футболчилари томонидан 100 дан ортиқ совринлар қўлга киритилди. Шулардан 37 таси Люка Модрич ва Гарет Бэйл тегишлидир. Қуйида "шпорлар", сафини тарк этиб, зафар қучган айрим машҳур футболчилар ҳақида гаплашамиз.
Кайл Уокер
Уокер "Тоттенхэм" сафида эканидаёқ АПЛнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири экани маълум бўлган эди. Аммо у ўсишни истади ва Уайт Харт Лейнни тарк этди. Пеп Гвардиола томонидан 2017 йилда "Манчестер Сити"га олиб келинган Уокер, шундан буён совринлар ютишдан чарчагани йўқ. Учта Англия чемпионлиги, яна 7 марта бошқа кубоклар эгаси бўлиш Уокерга айнан "шаҳарликлар" сафида насиб этди.
Паулиньо
"Тоттенхэм"да ишончларни оқлай билмагач, Паулиньо 2015 йилда Хитойнинг "Гуанжоу" клубига сотиб юборилади. Бразилиялик у ерда ўзини кўрсата олди. Икки мавсумдан кейин эса "Барселона" уни 36 миллион фунтга сотиб олади. Кўплаб танқидларга қарамасдан, Паулиньо ўзининг "Барселона"даги ягона мавсумида иккита титулга эга чиққанди.
Кристиан Эриксен
"Тоттенхэм"да олти ярим йилни совринсиз ўтказгач, Эриксен ўзига янги саргузашт қидирди. 2020 йилнинг қишида у "Интер"га йўл олди. Даниялик ярим ҳимоячи Италияда "Ювентус"нинг тўққиз йиллик гегемонлигини тугатишда катта рол ўйнади ва чемпионликни қўлга киритди. Айни дамда Эриксен яна АПЛга қайди. У эндиликда "МЮ" билан нимадир қилишга уриниб кўради.
Киран Триппьер
Триппьер "шпорлар" сафида юздан ортиқ баҳсда қатнашганди. Аммо 2019 йили унинг манзили Мадрид томонга ўзгарди. "Атлетико" ҳимоячини сотиб олди. У ва унинг жамоаси 2020-21 йилги мавсумда "Реал" ва "Барса"дан устун келиб, чемпионликка эришганди. Бугун эса Киран "Ньюкасл"да бу ишни бажаришга ҳаракат қилмоқда.
Хуан Фойт
Аргентиналик ҳимоячи Лондондаги уч йиллик мавсумида ҳеч қачон ўзини яхши ҳис этмаганди. 32 та ўйинда иштирок этганидан кейин у "Вильярреал"га кетади. Айни дамда эса Фойт учун у ердан яхши жой йўқ. Фойт 2021 йилда Европа лигасини қўлга киритади.
Фернандо Льоренте
Гарчанд 2019 йилда ЕЧЛ финалига чиқишда катта меҳнатлари синган бўлса ҳам, Льоренте ўша йили ёзда жамоадан кетказилади. Ҳужумчи эркин агент сифатида "Наполи"га йўл олди. У 2020 йилда Италия кубогини қўлга киритган. Ўшанда "Ювентус" финалда 4-2 ҳисобида таслим этилганди.
ИСМАТОВ Ж.