Лондоннинг "Вест Хэм" клуби собиқ "Арсенал" футболчисини сотиб олишга ҳаракат қилади. Хабарларга кўра, "Марсель" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи учун курашга "болғачилар" ҳам қўшилган.
23 ёшли футболчи учун "Астон Вилла" даъвогарлик қилаётган эди. Франция терма жамоаси аъзоси 2018 йилда "Арсенал"га олиб келинган эди.