"Барселона" бош мураббийи Тито Виланова Испания суперкубоги учун "Реал" билан кечадиган ўйинлар олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Агар "Реал"га ютқазиб қўйсак - ҳаёт тўхтаб қолади, деб ўйлайверсам, мен ишлай олмайман. Мадридликларда ажойиб ҳимоячилар бор. Пепе - жуда тезкор ўйинчи, ҳимояда фойдали ҳаракат қилади. "Реал" қарши ҳужумда ҳам беназир, аммо биз ўз уйимизда ўйнаймиз, бизнинг кучимиз эса ҳаммага маълум.
Сонгни яқин ўйинларда синаб кўрамиз, менимча, у тайёр. Машғулотлардаги ҳаракатларига қараб фикр билдирсам, жамоага ёрдам бера олади, деб ўйлайман. Алексис ҳам эртанги ўйинда ўйнаши мумкин, аммо Мессига ҳужумда ким шерик бўлишини ҳал қилганим йўқ", - дея Виланованинг сўзларини келтиради "Барселона" расмий сайти.